Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Россия президенти Владимир Путин ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг 11 январь куни Москвада бўлиб ўтган уч томонлама учрашуви якунига кўра қўшма баёнот қабул қилинди.
Уч лидер Озарбайжон билан Арманистон ўртасидаги “барча иқтисодий ва транспорт алоқалари”ни тиклашга келишиб олдилар. Бунинг учун, Владимир Путин таклифига кўра, уч давлат бош вазир ўринбосарлари ҳамраислигида уч томонлама ишчи гуруҳ тузилади.
Ишчи гуруҳ 2021 йил 1 мартигача олий даражада тасдиқланиши учун – хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда – Озарбайжон ва Арманистон орқали ташувларни тиклаш графигини тақдим этади.