Испания ҳукумати сайтида 19 ноябрь куни Бразилиядаги G20 саммитида иштирок этган Испания, Германия, Франция, Италия, Польша ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирларининг қўшма баёноти ёйинланди. Мазкур ҳужжат шу куннинг ўзида “катта йигирмалик” саммити якунларига кўра қабул қилинган ва ичида Россиянинг Украинага қарши тажовузи қораланмаган баёнотдан фарқ қилади.
Урушнинг 1000 кунлиги муносабати билан Европанинг олти давлати ёйинлаган баёнотда Россия минглаб одамнинг ёстиғини қуритгани ва халқаро ҳуқуқ меъёрларини бир неча бор бузгани айтилган.
“Россиянинг мулоҳазасизларча ревизионизми, унинг урушни тўхтатиш ва тутуруқли музокараларга киришишдан мунтазам равишда бош тортиб келаётгани Европа қитъасидаги ҳамда трансатлантика ҳудудидаги тинчлик, эркинлик ва фаровонликка таҳдид соляпти. Россия ўзининг ноқонуний урушини давом эттириш учун тобора Эрон ва Шимолий Корея каби ҳамкорларга суянмоқда”, дейилган баёнотда.
Европанинг олти давлати қитъадаги давлатларни “трансатлантика ва жаҳондаги шериклар билан ҳамкорлик қилиш орқали хавфсизликни таъминлашда ўз ролини кучайтириш”га чақирган.