Бухорода туман прокурори пора билан қўлга олинди

Иллюстратив сурат

Бухоро вилоятининг Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов пора билан ушланган. Kun.uz нашри манбаси прокурор 13 февраль куни соат 23:00 ларда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинганини маълум қилган.

Нашр қайдича, туман прокурори Бухоро вилояти прокуратураси иш юритувидаги “Когон ёғ-экстракция заводи” АЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича қидирувда бўлган жамият таъсисчиси М. И. дан унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб бериш эвазига воситачи орқали 90 минг доллар олаётган пайтда тутилган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган.