Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида Taftish.uz нашри мухбири Ў. Т. пичоқланган.
Бош прокуратура матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳодиса 6 февраль куни Шофиркондаги кафеда рўй берган.
Журналистнинг пичоқланишига таниши А.А. билан юзага келган келишмовчилик сабаб бўлган - А. А. ошхона пичоғи билан Ў. Т. нинг қорин қисмига уриб, жароҳат етказган.
БП қайдича, ҳолат юзасидан Шофиркон тумани прокуратураси томонидан А. А. га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1 - қисми (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда 7 февраль куни унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган.
Хабарномада жабрланувчи журналист айни пайтда касалхонада даволанаётгани, ҳодиса юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом этаётгани қўшимча қилинган.