Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь ойида тирик туғилган чақалоқлар сони 69 минг 198 нафарни ташкил қилди. Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6918 тага кўп.
Жорий йил январида туғилиш сони бўйича биринчи учликда Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари қайд этилди.
Жумладан, Самарқанд вилоятида 8516 нафар, Фарғона вилоятида 7528 нафар ва Қашқадарё вилоятида 7417 нафар чақалоқ туғилди.
Бундан ташқари Қорақалпоғистонда 3408, Андижонда 6249, Бухорода 3493, Жиззахда 3198, Навоийда 1934, Наманганда 6046, Сурхондарёда 6060, Сирдарёда 1915, Тошкент вилоятида 4184, Хоразмда 3386 ва Тошкент шаҳрида 5864 чақалоқ туғилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1 январь куни Ўзбекистонда 2316 чақалоқ туғилгани ва бу сўнгги беш йилдаги энг юқори кўрсаткич эканини билдирган эди.
Вазирлик статистикасида қайд этилишича, худди шу куни 2018 йилда 1961, 2019 йилда 1708, 2020 йилда 1974, 2021 йилда 1644 чақалоқ туғилган эди.
2022 йилнинг 1 январь куни туғилган чақалоқларнинг 1118 нафари қиз, 1198 нафари эса ўғил бола бўлиб, энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида (270 нафар) туғилди.