Чеченистон президенти Рамзон Қодировнинг маслаҳатчиси, Дума депутати Адам Делимханов Москвадаги Пушкин майдонида мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний ҳимоясига ўтказилган намойишларда ОМОН (махсус милиция кучлари) ходимлари билан жанжаллашган чеченистонликка мурожаат қилди. Ҳодиса видеоси бир кун олдин ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган эди.
Делимхоновнинг фикрига кўра, йигит жиноят содир этган ва зудлик билан Чеченистон ҳукуматига таслим бўлиши керак. Шунингдек, у Рамзон Қодиров номидан (агар қидирилаётган шахс Навальний ва унинг тарафдорлари томонида эмаслигини тан олса) унга Россия расмийлари билан "масалани ҳал қилишда" кўмаклашишга ваъда берган. "Мабодо, сен уларнинг қарашларини қўллаб-қувватласанг, унда давом эт, улар билан охиригача бор ва биз сенга қандай муомала қилишни билиб оламиз", деб хулоса қилган Чеченистон раҳбарининг маслаҳатчиси. Шу билан бирга, у Навальний ҳамда унинг ҳибсга олинишига норозилик билдираётган россияликларни "бир жинсли никоҳни қўллаб-қувватловчи шайтонлар", деб атаган.
Мавзуга алоқадор Навальний тарафдорлари 31 январь куни “Россиянинг барча шаҳарларида” митинг уюштирмоқчиBaza Телеграм- каналининг хабар беришича, Делимхонов мурожаат қилган йигит аллақачон аниқланган - у 20 ёшли Саид-Муҳаммад Жумаев бўлиб, Делимхоновга кўра, Москва Давлат Университетида ўқийди. Энди ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари уни қидирмоқда.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, душанба куни Чеченистон полицияси Жумаевнинг уйига келганда, оиласи йигитни улар билан алоқага чиққанини айтган. Яқинларига кўра, йигит кимдир унинг бошига ургани ва шундан кейингина "ўзини билмаган ҳолатда" полиция билан жанжаллаша бошлаганини айтган. Шунингдек, Жумаевнинг оиласи Саид-Муҳаммаднинг мухолифат фаолияти билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигига алоҳида ишонч билдирган.
23 январь, шанба куни Россиянинг ўнлаб шаҳарларида, Москванинг “Матросская Тишина” ҳибсхонасида сақланаётган мухолифатчи Алексей Навальний тарафдорларининг намойишлари бўлиб ўтди. Ҳукумат уларнинг талабларини рад этди. Навальнийнинг штаб-квартирасига кўра, қаршиликларга қарамай, 250 мингга яқин одам Россиянинг 100дан ортиқ шаҳарларида кўчалар ва майдонларга чиқди. Москва, Санкт-Петербург ва Владивостокда митинглар пайтида намойишчилар полиция билан тўқнашди. Жами уч ярим мингдан ортиқ намойишчилар қўлга олинди, улардан деярли бир ярим минг нафари Москвада ҳибсга олинган.
Россия Тергов қўмитаси 23 январь кунги намойиш иштирокчиларига қарши ўндан ортиқ жиноий иш қўзғатди. Улар полиция ходимларига нисбатан зўравонлик ишлатиш, оммавий тартибсизлик келтириб чақириш, вояга етмаганларни ноқонуний ишларга жалб қилиш, йўлларни тўсиш, шунингдек, санитария қоидаларини бузишда айбланмоқда.
Мавзуга алоқадор Россия бўйлаб Навальний тарафдорларининг намойиши: 3 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди