Фотогалерея Ўзбек-қирғиз чегарасидаги ўзбекистонлик ҳаммол аёллар июн 17, 2022 Шерзод/Озодлик "Дўстлик" чегара божхона постидан юк олиб ўтиш қош қорайгач ҳам тўхтамайди. Назорат пункти деразасидан юк олаётган аёл. Ҳаммол аёллар орасида бола кўтарганларни ҳам кўриш мумкин. Ўзбекистонлик ҳаммол аёллар. Чегарадан қоп кўтариб ўтаётган ҳаммол аёл. Чегарадан ўтаётганлар сони кўпайгани ортидан навбатлар юзага келмоқда. Қирғиз чегарачилари чегарадан ўтаётганларнинг паспортларини текширмоқда. Чегарадан ўтишга навбатда турганлар. Ўзбекистон 10 июндан бошлаб мамлакатга киришда коронавирус билан боғлиқ барча чекловларни бекор қилди. Бунинг ортидан ўзбек-қирғиз чегараси, жумладан, “Дўстлик” назорат - ўтказиш постидан ўтувчилар сони кунига 17 мингдан ошган.