Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2021 йил 5 август ҳолатига кўра, 134 минг 826 нафарга етган.
ССВ маълумотига кўра, кеча мамлакатнинг барча ҳудудларида 974 нафар киши коронавирусга чалинган.
Айни пайтда пайшанба куни Андижон ва Сирдарё вилоятларидан ташқари барча ҳудудларда 882 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 128 минг 191 нафарга етган.
Ўтган кеча-кундузда коронавирусга чалинган беморлардан 6 нафари вафот этган, шу тариқа пандемия қурбонлари сони 916 нафарга етган.
Вазирлик 5 августда яна 547 нафар кишида пневмония аниқлангани, 5 июлдан бери эса 13 минг 531 киши пневмонияга чалинганини маълум қилган. Булардан 6 минг 46 нафари соғайиб чиққан, 90 нафари эса вафот этган.