Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ўтказган текширувлар давомида белгиланган тартибга асосан коронавирусга қарши эмланиши мажбурий бўлган 6526 киши вакцина олмагани аниқланди.
Санитария-эпидемиология хизматининг 18 ноябрда расман билдиришича, вакцина олмаганларнинг 5035 нафари бюджет ташкилотлари ходими, 1402 нафари эса тадбиркордир.
Тошкент вилоятида коронавирусга қарши эмланмагани учун 3229 киши вақтинча ишдан четлаштирилган, 374 нафари тегишли тартибда жаримага тортилган, Бундан ташқари бешта тадбиркорлик объектининг фаолияти тўхтатилди.
Жорий йилнинг 2 августида президент Меҳнат кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Мазкур ўзгартишларга мувофиқ ходим эмланишдан бош тортган ҳолда иш берувчи уни вақтинча ишдан четлатиши мумкин.