Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 13 ноябрь куни 225 кишида коронавирус аниқланди. Тузалганлар сони эса 245 киши бўлди.
Бу билан Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 189 683 минг кишига етди. Улардан 185 795 нафари тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1356 нафарга етди.
Шу кунгача коронавирусга қарши 3 дозада тўлиқ эмланганлар сони 4 818 671 нафарни ташкил қилди. Жами 29 735 466 доза вакцинадан фойдаланилди.
”️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 72,5 фоизни ташкил қилмоқда”,-дейилади расмий билдирувда.