Данияда тахтни янги қиролга топшириш маросими бўлиб ўтди

Дания қироличаси олтин каретада парламентга бормоқда.

Копенҳагенда 14 январь куни қиролича Маргарет II тахтни ўғли - валиаҳд шаҳзода Фредерикка топширди.

Дания қироличаси тахтдан воз кечиш нияти ҳақида янги йил арафасида халққа қилган мурожаатида билдирган эди. Маргарет II сўнгги 900 йилда илк бор тахтдан воз кечган ҳукмдор сифатида тарихга кирди.

Маргарет II 83 ёшда. Унга 1972 йилда тож кийдирилган эди. Британия қироличаси Елизавета вафотидан сўнг у Европада энг узоқ ҳукмдорлик қилган иккинчи қиролича бўлиб қолаётганди.

Қиролича отлиқлар эскадрильяси ҳамроҳлигида Амалиенборг қасридан чиқиб, олтин каретада парламентга келди. Бу ерда у тахтдан воз кечиши тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Парламент биноси олдига Дания байроқларини кўтариб олган минглаб одамлар йиғилди. Янги қирол парламент болохонасидан туриб, ўз фуқароларини қутлади.

Данияда қирол реал ҳокимиятга эга эмас, у ички сиёсатда иштирок этмайди. Сиёсий йўналишни парламент томонидан тайинланадиган ҳукумат белгилайди.

Даниянинг янги қироли 55 ёшда. У Фредерик Х номи билан тахтга ўтирди. У онаси каби немисларнинг Глюксбург сулосани тамсил қилади, ҳолбуки у ота томонидан Лаборд де Монпеза француз графлари сулоласига тааллуқлидир.