Қирғиз-тожик чегарасидаги зўравонликларда уйлар, мактаблар вайрон бўлди
Тожикистоннинг Исфара туманидаги Сомониён қишлоғида ёниб кетган уй. Зўравонликларга Тожикистоннинг Ворух эксклави яқинидаги сув тақсимлаш пунктида кузатув камералари ўрнатилиши ортидан бошланган низо туртки бўлгани айтилмоқда. Можарога ҳар икки давлат хавфсизлик кучлари жалб қилинди.
Қирғизистоннинг Лайлак туманидаги Мақсат қишлоғи чеккасидаги белги. Қирғизистонда Боткен вилоятида вафот этган 35 кишига хотирасига икки кунлик мотам тутилди. Қирғизистон расмийларининг хабар беришича, тўқнашувларда 178 киши жароҳат олган, 50 мингга яқин киши ушбу ҳудуддан эвакуация қилинган.
Тожикистоннинг Исфара туманидаги Сомониён қишлоғи. Озодлик радиоси тожик хизматининг ҳудуддаги мухбирлари камида 16 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлгани ва камида 90 одам жароҳат олгани ҳақида хабар беришди. Тожикистон ҳукумати ҳали қурбонлар ҳақида расмий маълумот бергани йўқ.
Қирғизистоннинг Лайлак туманидаги Мақсат қишлоғида ёниб кетган мактаб. Қирғизистон расмийлари маълумотларига кўра, Боткен вилоятида уйлардан ташқари иккита мактаб, битта тиббиёт клиникаси, иккита чегара божхона пункти, болалар боғчаси, 10 ёқилғи қуйиш шохобчаси, полиция биноси ва саккизта дўкон вайрон бўлган.
Тожикистоннинг Сомониён қишлоғида ёниб кетган автомобиль.
Қирғизистоннинг Мақсат қишлоғидаги вайрон бўлган уйи олдида турган аёл. Бишкек маълумотларига кўра, Қирғизистоннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Боткен вилоятида 78 хусусий уй вайрон бўлган.
Тожикистоннинг Сомониён қишлоғида ёниб кетган уй.
Тожикистоннинг Сомониён қишлоғидаги бино харобалари орасида юрган одам
Тожикистоннинг Сомониён қишлоғида ёниб кетган уй.
Тожикистоннинг Хожаи Аъло қишлоғидаги вайронагарчилик.
Қирғизистоннинг Мақсат қишлоғида вайрон бўлган мактаб синф хонаси.
Қирғизистоннинг Мақсат қишлоғида вайрон бўлган мактаб синф хонаси.
Қирғизистоннинг Мақсат қишлоғидаги вайрон бўлган яна бир уй.
Қирғизистоннинг Мақсат қишлоғида ёниб кетган уй харобаси.