Дипломат Воронцов: Россия АҚШнинг сунъий йўлдошларини ҳужум учун легитим ҳадаф деб билади

Иллюстратив сурат

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг БМТдаги вакили Константин Воронцов АҚШнинг фуқаровий сунъий йўлдошлари урушда қўлланилаётгани иддао қилиб, шу важдан ҳам Россия уларни ҳужум учун легитим нишон деб ҳисоблашини билдирди.

Бу ерда гап, хусусан, Украина армиясини интернет билан таъминлаётган Илон Маскнинг Starlink сунъий йўлдошлари ҳақида бормоқда.

“Ёлғондакам фуқаровий инфратузилма жавоб зарбаси учун қонуний нишонга айланиши мумкин”, деган дипломат Воронцов.