Европа Иттифоқига аъзо давлатлар 23 январь куни Украинага бериладиган навбатдаги ҳарбий ёрдам миқдорини келишиб олди. ЕИ Украинага 500 миллион евро ажратадиган бўлди. Бу маблағ Европа тинчлик жамғармасидан берилади. Бу билан Европа Иттифоқининг уруш бошанганидан бери Украинага кўрсатган ёрдами 3,6 миллиард еврога етади.
Европа Иттифоқи бундан ташқари украин ҳарбийларини ўқитиш бўйича Европа дастурига учмайдиган қурол сотиб олишга 45 миллион евро ажратади.
Мазкур қарор Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги учрашувида қабул қилинди.
Аввалроқ Европа давлатлари Украинага оғир қуроллар, жумладан, “Леопард” немис танкларини етказиб бериш масаласида муросага кела олмаётганди.
Европа давлатлари бу масалада сусткашлик қилаётгани учун Германияни кескин танқид қилган. Шундан сўнг Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Берлин Польша тассаруфидаги “Леопард” танклари Украинага берилишига қаршилик қилмаслигини айтган эди. Бироқ Германиянинг янги мудофаа вазири Борис Писториус бу борада ҳали бирор қарор қабул қилмаганини билдирди.
Ғарб давлатлари Украинага қурол етказиб беришни кўпайтиргани ортидан Россиянинг қатор расмийлари сўнгги кунларда Ғарбга оммавий қирғин қуроли билан таҳдид этилган баёнотларни эълон қилди.
Мавзуга алоқадор Россия Давлат думаси раиси Ғарб давлатларига “қирон келтириш” билан таҳдид қилди