Элчи Боднар: Украина Bayraktar дронларини ишлаб чиқаришни режалаяпти

Туркиянинг Bayraktar дронлари Украинадаги ангарда

Украина завод қуриб, Туркиянинг Bayraktar дронини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режаламоқда. Бу ҳақда Украинанинг Туркиядаги элчиси Василий Боднар Озодликнинг украин хизматига берган суҳбатида билдирган.

Элчига кўра, ҳозирда дронлар сақланадиган ва таъмирланадиган марказ қурилишини бошлаш учун ер участкасини ажратишга оид масала ҳал қилинмоқда. Шунингдек, бунга параллел равишда Украинада Bayraktar дронларини ишлаб чиқариш бўйича иш олиб бориляпти.

Украинанинг Туркиядаги элчиси Василий Боднар

Дипломат Украинада ишлаб чиқарилажак турк дронлари нулдан бошланиши, улардан мамлакат Қуролли кучлари эҳтиёжлари учун ҳамда учинчи мамлакатларга етказиб бериш учун фойдаланилишини қайд этган.

“Янглиш таассурот қолдирмаслик учун аниқ бир сана айтолмайман, аммо ишлар анча тез суръат билан илгарилаяпти, аниқки, бу йилларга эмас, ойларга чўзилади, холос”, деган элчи Василий Боднар.