Швециянинг маиший техника анжомлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Electrolux ширкати Россия бозоридан кетиб, бизнесни маҳаллий тадбиркорлар қўлига топширишга қарор қилди.
“Россиянинг Украина ҳудудига бостириб кириши ва ундан кейинги санкциялар Electrolux’нинг бу мамлакатда ўз фаолиятини давом эттиришини имконсиз қилиб қўйди”, дея изоҳлаган ширкат ўз қарорини.
Швед ширкати Россия бозоридан кетишидан кўрган зарарини қарийб 350 миллион кронага (тақрибан 32,6 миллион евро) баҳолаган.