Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик, якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган ерлар ҳамда бўш турган ва хусусийлаштириладиган давлат объектлари жойлашган ерлар бундан буён сотилиши мумкин.
Адлия вазирлигининг билдиришича, президент бу борадаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги 728-сонли қонунни 15 ноябрь куни имзолади.
Ерни хусусийлаштиришни истаганлар уни умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ёки электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиши мумкин.
Хусусийлаштирилган ерни национализация (ҳақ эвазига давлат ихтиёрига ўтказиш) қилиш Қонундан чиқариб ташланди.
Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар давлат бюджетига йўналтирилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.