Эрон Россияга кичик радиусли “ер-ер” таснифли баллистик ракеталар дохил минглаган дона қурол-аслаҳа етказиб беришга ҳозирланмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали “Эрон қурол-аслаҳа дастурини кузатиб келаётган ғарб мамлакатларидан биридаги манбалар”дан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.
Москва томонга етказилган Эрон қурол-аслаҳасининг сўнгги партияси, CNN маълумотига кўра, камида 450 та дронни ўз ичига олган.
Украина қўмондонлиги аввалроқ Эронда ишлаб чиқарилган ва россиялик ҳарбийлар томонидан фойдаланилётган 300 чоғли дронни уриб туширишга муваффақ бўлгани ҳақида маълум қилган эди.
Украина Ҳаво кучлари вакили Юрий Игнат брифингда Эрон ракеталари “Украина чегараси шимолида” (афтидан, бу ерда Беларусь ҳудуди назарда тутилган) жойлаштирилиши мумкинлигини билдирган.
“Назарий жиҳатдан олиб қаралганда, уларни уриб тушириш мумкин, бироқ феълан бу ишни тасарруфимизда бўлган воситалар билан амалга ошириш жуда қийин бўлади. Бизда ҳавога қарши мудофаа воситалари бор, ракетага қарши мудофаа воситалари эмас”, деган Ю. Игнат.