Эстония собиқ СССР давлатлари орасида биринчи бўлиб бир жинсли никоҳларга рухсат берди

Иллюстратив сурат.

Эстония парламенти – Рийгикогу собиқ СССР давлатлари орасида биринчи бўлиб бир жинсли никоҳларга рухсат берувчи қонунни қабул қилди.

ERR.ee нашрининг хабар беришича, қонунни 55 депутат маъқуллади, 34 депутат қарши чиқди ва бир депутат бетараф қолди. Қонунга асосан, гомосексуал партнёрларга биологик ота-оналарнинг рухсати билан болаларни асраб олишга ҳам рухсат берилди.

Бир жинсли никоҳлар тўғрисидаги қонун 2024 йилнинг 1 январидан кучга киради.

2023 йилда жаҳоннинг яна 34 давлатида бир жинсли никоҳларга рухъсат берилиши кутилмоқда. Улар орасида АҚШ, Словения ва Куба ҳам бор. Исроил эса хориж давлатларида тузилган бир жинсли никоҳларни тан олган.