Евромайдон эволюцияси

2013 йил 21 ноябр: ЕИ билан интеграция тарафдори бўлган намойишчилар Киев марказида ўтказилган намойишда Украина ва Европа Иттифоқи байроғи билан. 

2013 йил 24 ноябр: Киевнинг Мустақиллик майдонидаги намойишчи. Шу куни 2004 йилги Зарғалдоқ инқилобидан бери энг йирик намойиш ўтказилди. Намойиш Виктор Янукович Европа билан интеграциялашув режасига қўл қўймаганидан кейин мухолифат томонидан ташкиллаштирилди.

30 ноябр куни эрталаб соат 4.30лар атрофида Беркут полиция ходимлари тунда Мустақиллик майдонида тунаб қолган Евромайдон фаолларига қарши ҳужумга ўтиб¸ уларни майдондан ҳайдаб чиқариш ҳаракатларини бошлади.  

Беркут ҳужуми бир кундан кейин Киевда тўқнашувлар бўлишига олиб келди. 1 декабр куни намойишчилар майдонни қайта эгаллашди ва ҳукумат билан тўқнашув¸ мухолифат томонидан сиëсий ултиматумлар қўйиш бошланди.

2013 йил 1 декабр: Полиция ходимлари президент саройини қамал қилган намойишчилар билан тўқнашди.

8 декабр: Евромайдон намойишчилари Киев марказида тўпланмоқда.

2013 йил 7 декабр: Европа тарафдори бўлган намойишчилар Киев шаҳар ҳокимияти биноси ичида ухлашмоқда. Киевда йиғилган минглаб намойишчилар ҳукумат истеъфосини ва сайловлар ўтказилишини талаб қилишди. Бундан ташқари намойишчилар Вазирлар Маҳкамаси¸ Касаба уюшмалари ва шаҳар ҳокимияти биноларини эгаллаб олишди. 

 

2013 йил 8 декабр: Совет иттифоқи асосчиси бўлган Владимир Ленин ҳайкали намойишчилар томонидан бузиб ташланди.

9 декабр: Европа тарафдори бўлган намойишчилар Мустақиллик майдонига олиб борувчи йўлни тўсиб турган баррикада олдида.

2013 йил 11 декабр: Украина милицияси Мустақиллик майдонида намойишчилар томонидан қурилган баррикадани бузиб ташлашга уринмоқда.

 

2013 йил 29 декабр: Украина мухолифати лидерлари Арсений Яценюк ва Виталий Кличко Мустақиллик майдонидаги намойишчилар олдида гапирмоқда.

2014 йил 1 январ: Европа тарафдори бўлган намойишчилар Мустақиллик майдонида янги йилни нишонлашмоқда.

Украина парламенти намойишларни тақиқловчи қонунга овоз бермоқда. Бу нарса 2014 йил 16 январ куни намойишларнинг янги тўлқини бошланишига олиб келди.

2014 йил 19 январ: Европа тарафдори бўлган намойишчилар Украина милицияси билан тўқнашмоқда.

2014 йил 22 январ: Намойишчилар Киевда милиция билан тўққнашмоқда.

23 январ: Намойишчилар милиция билан тўқнашмоқда.

 

30 январ: Намойишчиларнинг Мустақиллик майдонидаги палаткалари.

2014 йил 20 феврал: Озодлик радиоси Украин хизмати олган видеодан олинган бу суратда қўлига Калашников автомати ва снайпер автомати ушлаган Украина хавфсизлик ходимлари акс этган. Шу куни ўнлаб одам отишмалар қурбони бўлди.

20 феврал: Киевда милиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашув.

20 феврал: Намойишчилар ва милиция ходимлари ўртасида тўқнашув.

Намойишлар давомида ўлдирилган намойишчиларнинг кўприкка осиб қўйилган суратлари.