Европада сўнгги кунларда антисемитизм билан боғлиқ инцидентлар мисли кўрилмаган даражада кўпайди. Бу ҳолат “тарихнинг энг мудҳиш давридаги” айрим воқеаларни эсга солмоқда. Бу ҳақда Европа комиссияси баёнотида билдирилди.
“Енилғи қуйилган бутилкалар Германиядаги синагогага ирғитилди, Франциядаги тураржой биноларига Довуд юлдузлари чизиб кетилди, Австрияда яҳудий қабристони таҳқир қилинди, Испанияда яҳудий дўконлари ва синагогаларига ҳужумлар бўлди, намойишчилар яҳудийларга нисбатан нафрат билдирилган шиорларни айтмоқда”, дейилади баёнотда.
Еврокомиссиянинг билдиришича, бугунги кунда Европада яҳудийлар яна қўрқув остида яшамоқда. Еврокомиссия антисемитизм ҳаракатларини қоралади ва ЕИдаги яҳудийлар жамоатларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Баёнотда миллати ёки динидан келиб чиққан ҳолда ҳеч ким қўрқувда ва нафрат остида яшамаслиги лозимлиги қайд этилади.