Ўзбекистон президенти бу ҳақдаги қарорини 31 октябрь куни энергетика тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлашга бағишланган ҳукумат йиғилишида эълон қилган.
Президент матбуот хизматининг иқтибос келтиришича, ушбу маблағ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига ўтказилади.
Мирзиёев Ўзбекистон Фаластин халқи билан бирдам экани ва мустақил Фаластин давлати барпо этилишини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган. Ўзбекистон раҳбари “Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик” изҳор этган.
“Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз”, - деб айтган Мирзиёев.
Мирзиёев Ғазо бўлгаси “аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилгани”ни таъкидлаган.
“Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз", - деган президент.
Мирзиёев икки томонни зудлик билан гуманитар мақсадларда муросага келишга, жанговар ҳаракатларни тўхтатиб, низони тинчлик йўли билан ҳал этишга чақирган.
“Маълумки, биз яшаётган Марказий Осиё минтақаси турли миллат ва конфессиялар вакилларининг ўзаро тинч-тотув ҳаёт кечириши бўйича ноёб тажрибага эга. Бу заминда асрлар давомида мусулмон, христиан ва яҳудийлар дўстлик ва ҳамжиҳатликда ёнма-ён яшаб келяптилар.Мен бугунги фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизга, аввало, ёшларимизга мурожаат қилиб, уларни турли ёлғон ташвиқотларга берилмасликка, қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этмасликка чақираман”, - деди Мирзиёев.
Ўзбекистон президенти ҲАМАС-Исроил уруши бошланган 7 октябрдан бери илк бор вазиятга ўз муносабатини билдирди. Бундан аввал Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазиятдан ташвиш билдирган ва томонларни муросага чақирувчи баёнотни эълон қилган эди.
Айни пайтда у ўзбек ёшларини “турли ёлғон ташвиқотларга берилмасликка, қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этмаслик” ҳақида огоҳлантирган.