Фарғона касалхоналаридан шифо излаган боткенликлар
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларидан ўтиш тартиби енгиллаштирилганидан бери Боткен вилояти аҳолисининг бир қисми Фарғона вилояти касалхоналарига бориб даволанишни афзал кўрмоқда. Ўзбекистонда даволаниб қайтган қирғизистонликларнинг айтишича, ўзбек шифокорларининг ширинсўзлиги, даволаниш ҳақининг арзонлиги қўшни давлат фуқароларини ўзига жалб этаётир.