Фирибгарликда гумонланган ўзбекистонлик Туркиядан депортация қилинди

Иллюстратив сурат

Ўтган ҳафта охирида 10 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик шахс Туркиянинг Истанбул шаҳридан Ўзбекистонга депорация қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, 2014 йилдан буён автомобиль олди-сотдиси соҳасида кўплаб фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган 45 ёшли Жаҳонгир Ҳасанбоев аввалроқ Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилда Истанбул шаҳрида қўлга олинган.

“Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади”, дейилган дипломатик идора хабарномасида.