Freedom House ҳисоботи: Ўзбекистон аввалгидек “эркин бўлмаган мамлакатлар” қаторида

Freedom House халқаро ташкилотининг “Жаҳон давлатларидаги эркинлик – 2023”ҳисоботига кўра, Ўзбекистон яна “эркин бўлмаган мамлакатлар” қаторидан ўрин олган.

Ҳисоботдан келиб чиқилса, йиғилиши мумкин бўлган 100 баллдан 12 балл ололган Ўзбекистон Эрон, Куба ва Баҳрайн каби давлатлар билан бир сафда турибди.

Аввалги йилларда ҳам "эркин бўлмаган давлатлар" турган Ўзбекистонда бу йилги рейтингда сиёсий ҳуқуқлар 40 баллдан 2 балл, фуқаровий эркинликлар даражаси 60 баллдан 10 балл даражасида баҳоланган.

Рейтингда Марказий Осиё мамлакатларининг барчаси “эркин бўлмаган мамлакатлар” сирасига киритилган. Улардан 27 балл олган Қирғизистон билан 23 балл олган Қозоғистон Ўзбекистондан олдинроқда бўлса, 7 олган Тожикистон билан 2 балл олган Туркманистон ортда қолган.

“Жаҳон давлатларидаги эркинлик” рўйхатининг энг бошидан Швеция, Финляндия ва Норвегия (100 баллдан), энг пастидан эса Сурия, Жанубий Судан ҳамда Тибет бўлгаси (1 баллдан) жой олишган.