Жорий йилнинг 2 август куни Тошкент вақти билан соат 10:39 да Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида 4,4 магнитудали зилзила содир бўлди.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотига кўра, зилзила маркази жануби-ғарбий йўналиш бўйича Тошкент шаҳридан 351 километр узоқликда бўлган.
Ер силкиниши кучи Бухоронинг Ғиждувон туманида 2 баллга, Навоийнинг Навбаҳор туманида 2-3 баллга, Навоий шаҳри ва Кармана туманида эса 2 баллга тенг бўлган.