Грузия: Норозилик намойишларининг 100 куни

29 ноябрь, Тбилисидаги норозилик намойишларининг иккинчи куни. Намойишлар Грузия ҳукумати Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни тўхтатишини эълон қилганидан сўнг бошланиб кетди. Ниқоб таққан полициячи тутун тарқатувчи гранатани отмоқда.


29 ноябрь. Грузия ва Европа Иттифоқи байроқлари билан парламент биноси олдида йиғилган оломон.





29 ноябрь. Полиция билан тўқнашган намойишчиларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

30 ноябрь. Тбилиси марказидаги Руставели кўчасида намойишчилардан бирини ҳибсга олаётган полициячи.
Полициянинг намойишчиларга куч ишлатиши Европа Иттифоқининг грузин дипломатлари ва ҳукумат расмийларига нисбатан виза чекловлари жорий этишига сабаб бўлди.

1 декабрь. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллаганидан сўнг ниқоб тақиб олган намойишчи.


2 декабрь. Полиция кучлари намойишчиларга қараб юрмоқда. Улардан бири резина калтагини тушириб қўйган.

Таёқлар ва қўлбола қалқонлар билан қуролланган намойишчилар. 4 декабрь, Руставели кўчаси.

Намойишчилар 9 декабрь куни миллиардер ва собиқ бош вазир, ҳукмрон “Грузия Орзуси” партияси асосчиси Бидзина Иванишвилининг портретини ёқиб юбормкқда.

21 декабрь. Байрам чироқларига бурканган Руставели кўчасидаги намойишчилар.


13 январь. Митинг чоғида “Го” ўйнаётган уч намойишчи.

15 февраль. Тбилиси марказидаги автомагистралда оломон қайта сайлов ўтказишни талаб қилмоқда.

21 февраль. Намойишчилар Тбилисида марш уюштириб, қамоқда сақланаётган 50 дан ортиқ намойишчини озод қилишни талаб қилмоқда

25 декабрь. Ҳукуматга қарши норозилик намойишларининг асосий тарафдори Грузия собиқ президенти Саломе Зурабишвили намойишчиларни қутламоқда.

Намойишчилар Грузия полицияси раҳбари Звиад Харазишвили рамзи туширилган қўғирчоқни ёқиб юбормоқда. 18 февраль, Тбилиси, Руставели кўчаси.

28 ноябрь куни Грузия бош вазири Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни “2028 йилгача” кечиктиришни эълон қилиши ортидан 100 кундан бери давом этаётган норозилик намойишлари бошланиб кетди. Дато Коридзе ва Мзиа Саганелидзе намойишларни биринчи кундан буён ҳужжатлаштириб келмоқда.