Бундестагнинг уч нафар депутати Spiegel газетасида Украинага етказиб берилаётган қурол-аслаҳа миқдорини оширишга чақириб, мақола эълон қилишди. Мақола муаллифларига кўра, бу чора ҳатто Германия армияси мудофаа салоҳиятида салбий акс этган тақдир ҳам, амалга оширилиши лозим.
Депутатлар фикрича, мудофаа саноати “кучайтирилиши” лозим, Германия армияси салоҳияти эса бу ерда иккинчи планга ўтиб туриши “мумкин ва шундай бўлиши ҳам лозим”, чунки “Украинанинг сақлаб қолиниши Германиянинг хавфсизлик сиёсати манфаатларига мос келади”.
Бу мақолага жавобан ГФР канцлерининг офиси Олаф Шольцнинг Берлин Украинага аллақачон катта миқдорда қурол-аслаҳа етказишни бошлагани ва бу ўринда зиддиятни кучайтириб юбормаслик муҳим эканига оид яқиндаги баёнотини эслатган.