Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди (ХЖС) Россиянинг собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россия Қуролли кучлари бош штаби раҳбари Валерий Герасимовни ҳибсга олиш учун ордер берган.
ХЖС қаноатича, Шойгу ва Герасимов йўқ деганда 2022 йил 10 октябридан 2023 йил 9 мартигача бўлган давр оралиғида Украинанинг электр энергетикаси объектларига Россия Қуролли кучлари томонидан берилган ракета зарбалари учун жавобгар” бўлиб ҳисобланади.
“Бу вақт ичида Россия Қуролли кучлари Украинанинг бир неча аҳоли пунктидаги кўплаб электр станциялари ва подстанциялари бўйлаб жуда кўп миқдорда зарбалар берган”, дейилган суд хабарномасида.
ХЖС қайдича, Шойгу ва Герасимов Украинада тинч аҳоли вакилларига ҳаддан зиёд зарар етказилгани, жиноятлар содир этилиши учун буйруқ бергани, ўзларига тобе бўлган кучлар устидан тегишли назоратни амалга ошира олмаганлари учун ҳам масъулдир.
Халқаро жиноят суди 2022 йили Украина ҳудудида болаларнинг ноқонуний депортациясида айбдор кўрилган Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ҳам ордер берган эди. Ўшандан бери Путин Рим статутини ратификация қилган мамлакатларга сафар қилишдан тийилиб келади.