Исроил фаластинликлар ўрнига Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Шри-Ланкадан муҳожирларни жалб қилмоқчи

ҲАМАСнинг 7 октябрдаги ҳужумидан олдин 72 минг фаластинлик Исроилда қурилиш соҳасида ишлаган.

Исроил ҳукумати Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Шри-Ланкадан 65 минг меҳнат муҳожирларини жалб қилишини маълум қилди.

АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАС ташкилотининг 7 октябрдаги қонли ҳужумига қадар Исроилда 72 мингга яқин фаластинлик ишчи асосан қурилиш соҳасида ишлаб келган.

Уруш бошлангач эса мамлакат ҳукумати хавфсизлик нуқтаи назаридан фаластинликларни ишдан бўшатиб, Исроилдан чиқариб юборди.

Исроил Уй-жой хўжалиги вазирлиги вакили яқин ҳафталарда хорижлик меҳнат муҳожирларининг навбатдаги гуруҳи келиши кутилаётганини билдирди.