Ҳамбургдаги "Яҳова гувоҳлари" марказида ўқ отилди. Камида 6 киши ҳалок бўлди

Ҳамбург полицияси ҳозирча ҳужум мотивлари номаълум эканини билдирди.

Ҳамбургда 9 март куни кечқурун “Яҳова гувоҳлари” марказига қилинган ҳужум оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди.

Ҳамбург полицияси вакиллари, ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган шахс ўлган ҳолда топилганини билдиргани тўғрисида 24hamburg.de ва Bild нашрлари хабар берди. Полиция “мазкур ҳужум мотивлари юзасидан ишончли маълумотлар йўқлиги”ни маълум қилди.

“Немис тўлқини” радиосининг хабар беришича, ҳужум пайтида камида 7 киши ҳалок бўлган ва камида 8 киши яраланган.

Полиция бу ҳодиса Ҳамбургнинг Гросс Борстель туманидаги "Яҳова гувоҳлари" марказида соат 21 ларда соджир этилганини, қуролланган шахс бостириб кириб, ўқ ота бошлаганини тасдиқлади. Бироқ полиция ҳалок бўлганлар сони тўғрисида маълумот бермади.