Ҳар бир маҳаллада жамоавий спорт турлари бўйича командалар ташкил этилади

Ўзбекистонда ҳар бир маҳалла, умумий ўрта таълим мактаби, ўрта махсус профессионал таълим муассасасида жамоавий спорт турлари (баскетбол, волейбол, гандбол, футбол ва бошқалар) бўйича жамоалар тузилади.

Бу ҳақда президент Ш. Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 5 ноябрь куни имзоланган “Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда айтилган.

Қарор билан маҳаллалардаги командаларга спорт-таълим муассасалари тренерлари, умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларидаги жамоаларга эса жисмоний тарбия ўқитувчилари масъул этиб белгиланиши кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистонда чемпионатлар ўтказиш назарда тутилган бўлиб, бунда 1-босқич – маҳалла (муассаса) миқёсида, 2-босқич туман (шаҳар) миқёсида, 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида, 4-босқич республика миқёсида амалга оширилади.