Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида жанговор ҳаракатларда иштирок этиш мақсадида Сурияга кетмоқчи бўлган бир гуруҳ шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Иддаога кўра, ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган шахслар Интернет тармоғи орқали террорчи ташкилотлар ғоялари таъсирида Туркия давлати орқали Сурияга кетмоқчи бўлган.
ИИБ айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тезкор-суриштирув тадбирлари олиб борилаётганини билдирган.
Аввалроқ Озодлик Самарқанднинг Ургут туманида “Ҳизбут-Таҳрир”га аъзолиги иддао қилинган олти киши ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар қилганди.