ИИВ ўз ходимлари маоши икки баравар оширилишига оид хабарларни рад этди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ўз ходимларининг ойлик маоши икки баравар оширилиши тўғрисида тарқалган хабарларни рад этди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда президент Ш. Мирзиёев ташаббуси билан ИИВ хизматчиларининг ойлигини ошириш ҳақида қарор қабул қилингани ҳақида хабар тарқалган.

Вазирлик бу хабар ёлғон эканини қайд этиб, “ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимоясини такомиллаштиришга оид маълумотлар фақатгина расмий манбаларда эълон қилиниши”ни эслатган.