Айрим аёлларни ҳомиладорлик пайтида спиртли ичимлик ичиши мумкинми-йўқлиги қизиқтиради. АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказига кўра, америкалик ҳомиладор аёлларнинг 90 фоизи спиртли ичимликдан ўзини тияди.
Аммо айрим мамлакатларда вазият бошқача. 2015 йил ўтказилган тадқиқот муаллифлари Австралия, Янги Зеландия, Ирландия, Буюк Британияда 20 фоиздан 80 фоизгача ҳомиладор аёллар спиртли ичимлик истеъмол қилишини аниқлаган эди. Тадқиқотда иштирок этганларнинг айримлари фақат бир қадаҳ шампан ичганини айтган. Қолганлари бундан кўпрок ичишини айтган.
Шу ўринда савол туғилади: ҳомиладор аёлларнинг спиртли ичимлик ичиши қанчалик даражада хавфли? Жорий ҳафтада BMJ Open журналида чоп этилган тадқиқот натижаларидан ушбу саволга жавоб топиш мумкин.
Тадқиқот муаллифлари бундан аввал ўтказилган барча изланишларни кўриб чиққан.
Бристол университети эпидемиологи Луиза Цукколо: “Биз ҳафтасига бир ёки икки марта ичиш билан умуман ичмаслик ўтрасидаги фарқни қиёсладик”, деди.
Цукколо ва унинг ҳамкасблари ҳафтасига 32 граммгача (бу бир-икки қадаҳга мос келади) алкоголли ичимлик истеъмол қилиш эрта туғиш хавфини 10 фоизга оширишини аниқлашган. Аммо бу ўсишнинг сабаби алкоголь ёки бошқа унсур эканлигини ноаниқ.
Цукколо мавзу ўта муҳим бўлишига қарамасдан, у яхши ўрганилмаганини таъкидлади.
Унинг айтишича, изланишлар оз бўлгани учун ҳомиладорлик давомида бир қадаҳ спиртли ичимлик ичиш хавфли ёки йўқлиги ҳақидаги саволга аниқ жавиб бериб бўлмайди.
Аммо мутахассислар далил оз бўлса-да, ҳомиладор аёлларга спиртли ичимлик ичмасликни тавсия қилади.
Спиртли ичимлик истеъмол қиладиган ҳомиладор аёлларнинг, айниқса, кўп ичадиган аёлларнинг фарзандлари туғма нуқсонлар билан туғилиши мумкин. Қолаверса, бундай оналарнинг руҳий соғлиғи бузилиши мумкин.
Шу сабабли деярли барча давлатларда, жумладан, Франция каби вино ичиш кенг тарқалган мамлакатларда ҳам ҳомиладор аёлларга спиртли ичимлик истеъмол қилмаслик тавсия қилинади.