АҚШда саратонни генотерапия билан даволашга рухсат берилди

Лейкемиядан азият чекаётган афғонистонлик бола.

30 август куни АҚШда саратонни даволаш учун генотерапиядан фойдаланишга илк бор рухсат берилди. Эндиликда шифокорлар лейкемияни даволаш учун беморнинг ўз иммун ҳужайраларидан фойдалана оладилар. Саратонга қарши бундай иммунотерапия CAR-T деб аталади.

Kymriah деб аталувчи янги амалиётни Novartis халқаро ширкати амалга оширди.

Novartis ширкати етакчиси Жозеф Хименес: “CAR-T ҳужайра терапасияга дунёда илк маротаба рухсат берилмоқда, бу янги усул бўлиб, унда беморнинг ўз Т-лимфоцитларидан фойдаланилади”, деди.

Янги даволаш усулига АҚШ Озиқ-овқат ва дори-дармонлар устидан санитар назорат қилиш бошқаруви рухсат берди.

Эндиликда оғир лейкемияга чалинган ва 25 ёшгача бўлган беморлар Kymriah ёрдамида даволаниши мумкин.

Озиқ-овқат ва дори-дармонлар устидан санитар назорат қилиш бошқаруви янги амалиётга берилган рухсатни “тарихий ҳодиса” ҳамда “саратон ва киши умрига таҳдид солувчи бошқа жиддий касалликларни даволашнинг янгича услуби” ўлароқ баҳолади.

Kymriah кимёвий терапия ёки дори-дори дармон ичишга таянмайди. Бунинг ўрнига беморнинг ўз иммун ҳужайралари ҳамда оқ қон таначаларига саратон билан курашиш ўргатилади.

Изланишлар янги амалиёт беморларнинг 83 фоизида яхши натижага олиб келганини кўрсатди.

Kymriah фақат бир марта қилинадиган амалиёт бўлиб, унинг нархи 475 минг доллардир.