Ўзбекистонда 2021 йилда инфляция даражаси 9,98 фоиз бўлди, деб билдирди Статистика қўмитаси.
Хабарда таъкидланишича, 2017 йилдан бери инфляция 10 фоиздан кам бўлгани қайд этилди.
Қўмита ҳисоботида 2021 йил декабрида нарх-наво ўрта ҳисобда 1,26 фоизга ўсгани маълум қилинган. 2020 йилнинг декабрида эса нархлар 1,55 фоизга қимматлаган эди.
Иқтисодиётга ихтисослашган Spot. uz нашрининг ёзишича, Ўзбекистонда инфляция 2017 йилда 14,4%, 2018 йилда 14,3%, 2019 йилда 15,2% ва 2020 йилда 11,1% бўлган.
Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилда инфляция даражасини 9 фоизга тушириш ниятини билдирган.