Интерпол: Уммонда ўзбек қизларни фоҳишаликка мажбурлаган аёл экстрадиция қилинди

Иллюстратив сурат.

Интерполнинг Миллий марказий бюроси Уммон пойтахти Маскатдан ўзбек қизларни фоҳишаликка мажбурлаган аёл экстрадиция қилингани тўғрисида маълум қилди.

Интерпол хабарида айтилишича, халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Уммон султонлигида одам савдоси билан шуғулланганликда айбланиб қўлга олинган. Шундан сўнг у Интерполнинг ўзбек бюросига топширилган.

Расман билдирилишича, бу аёл “2022 йилда бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммонда яхши маошли иш ва гўзал ҳаётни ваъда қилиб, қизларни чет элга олиб кетган ва у ерда шериклари билан жабрланувчиларнинг паспортларини олиб қўйиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган”.