Инсоният ҳозирча иқлим ўзгаришининг олдини олиш учун ҳавога карбонат ангидрид гази чиқаришни қисқартиришга муваффақ бўла олмади, деб ёзди Reuters. Агентликнинг билдиришича, бундай вазиятда мутахассислар узоқ йиллардан бери эътибор берилмай келинган ифлосланган ҳавони “тўғридан-тўғри тозалаш” - Direct Air Capture (DAC) технологияларини ишлаб чиқаришга эътибор қарата бошлади.
Мазкур янги технологиялар бўйича лидер бўлган АҚШ ҳавони мутассил тозаловчи саноат ускуналарини яратиш лойиҳасига грант сифатида 3,5 миллиард доллар маблағ ажратишга қарор қилди.
Reuters агентлигининг хабар беришича, ҳавони тозаловчи ншоотларни қуриш бўйича илк тендер АҚШда 13 мартда эълон қилинди. Бироқ шу кунгача ҳукумат ва айрим ширкатлар тендерга келиб тушган ҳужжатлардаги таклифларни жамоатчиликка ошкор этмади. Хабарда таъкидланишича, АҚШ Энергетика вазирлиги тендер ғолибларини 2023 йилнинг ёзида эълон қилиши мумкин.