Қозоғистонда иш талаб қилган норозилар намойиши тўхтатилди

Намойишда Жетибай қишлоғининг 100 га яқин аҳолиси, жумладан, аёллар ва қариялар ҳам қатнашган.

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги Жетибай қишлоғи аҳолиси 2 апрелга ўтар кечаси деярли олти кун давом этган норозилик намойишини тўхтатди.

Хабарларда айтилишича, ишсизларга талаблари қондирилиши тўғрисида ёзма равишда ваъда берилган. Қишлоқликлар «Манғистомунайгаз» нефть ширкати ёки унинг субпудратчиларидан ўзларига иш берилишини талаб қилишаётган эди.

1 апрель куни кечқурун норозилар ширкат билан келишув имзолаган Шартнома тарафларидан бири сифатида Манғистау вилояти ҳокими Нурлан Ноғаев иштирок этган.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, намойишчилар “маҳаллий ижроия органи томонидан олиб борилган тушунтириш ишларидан” сўнг тарқалган. Намойишда Жетибай қишлоғининг 100 га яқин аҳолиси, жумладан, аёллар ва қариялар ҳам қатнашган.

Расмийлар қишлоқнинг ишсиз аҳолиси ҳаракатини ноқонуний деб баҳолади. Полиция фаолларга "маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида" чақирув қоғози беришга ҳаракат қилди. Намойишчилар таъқиб қилинаётганликларини даъво қилишган.