Статистика қўмитаси: Ўзбекистонда аҳолининг 68 фозигина иш билан таъминланган

Давлат статистика қўмитасининг билдиришича, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда меҳнат ресурслари сони 19,5 миллион кишини ташкил қилган. Улардан меҳнат билан банд бўлган аҳоли сони 13,8 миллион кишидир. Бандлик даражаси – 68,0 фоиз бўлган.

Қўмитанинг маълум қилишича, ишсизлар сони 1,3 миллион кишига етган. Бунда ишсизлик даражаси – 8,6 фоиз бўлган. Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сони эса 4,3 миллион киши.

Жаҳон банки эса 2022 йил май ойидаги ҳисоботида Ўзбекистондаги ишсизлик бўича бошқача маълумотларни эълон қилган эди.

Ҳисоботда Ўзбекистонда янги иш ўринларини яратиш ҳайратланарли даражада оз экани таъкидланган. Масалан, 2018 йилда янги иш ўринларини яратиш ишчи кучи ўсишидан 200 мингтага кам бўлган. 2020 йилда эса COVID-19 пандемиясига қадар 9 фоиз бўлган ишсизлик даражаси расман 10,5 фоизга етган.