Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҲАМАС билан қуролли зиддиятнинг учинчи кунида халққа мурожаат билан чиқди. У Исроил авиацияси “ҳозиргина” Ғазо бўлгасига шиддатли зарбалар бера бошлаганини маълум қилди.
“Улар урушни хоҳлашган эди, шундай бўлади”, - деди Нетаняҳу.
Бош вазир мухолифат партияларини сиёсий зиддиятлардан чекинишга ва 1967 йилдаги олти кунлик урушида бўлгани каби миллий бирлик ҳукуматини ташкил этишга чақирди. Унга кўра, исроилликларнинг бирдамлиги ғалаба гаровидир.
Нетаняҳу АҚШ президенти Жо Байден билан мунтазам мулоқотда эканини ва Байден Исроилни “сўз ва ҳаракат билан” қўллашга ваъда берганини айтди.
10 октябрга ўтар кечаси ҲАМАС ҳужумидан ҳалок бўлган исроилликлар ва чет элликлар сони 900 кишига етди. 2400 га яқин киши яраланди.
Ғазода эса 687 киши ҳалок бўлган ва камида 3700 киши яраланган.