Исроил армияси Ғазо чегарасида назорат ўрнатганини айтмоқда

Исроил армияси Ғазо чегарасида назоратни тўлиқ ўз қўлига киритди, деб билдирди 10 октябрда Исроил армияси расмий вакили Даниэль Хагари.

Сўнгги бир сутка ичида бирорта террорчи деворни ошиб ўта олмади”, -деди у.

Унга кўра, ҳозирда девор вайрон бўлган ҳудудларда майдонларни миналаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Хагари ҲАМАС билан уруш бошланганидан бери 1500 жангари ўлдирилганини иддао қилмоқда.

Расмий маълумотларда эса 10 октябрь ҳолатига кўра, Исроилда 900 киши, Ғазода эса 700 киши ўлгани қайд этилган.