Исроил шимолидаги қишлоқ дрон ҳужумига учради

Исроил шимолининг Ливан ҳудудидан ўққа тутилиши оқибатлари (архив сурати)

Исроил шимолидаги Хурфейш қишлоғи 5 июнь оқшомида дрон ҳужумига нишон бўлди. Исроилнинг Маген Давид Адом “тез ёрдам” хизмати маълумотига кўра, ҳодиса чоғида камида 11 киши яраланган, улардан бирининг аҳволи ўта оғир экани айтилмоқда.

Жанговар дронлар Ливан ҳудудидан учирилган. Номаълум сабабга кўра ҳаво тревогаси сигнали янграмаган, “Темир гумбаз” ҳаводан мудофаа тизими ишга тушмаган. Даставвал бир камикадзе дрони ичида Исроил армияси ҳарбийлар дохил одамлар бўлган футбол майдонига зарба берган.

Иккинчи дрон кейинроқ - воқеа жойига “тез ёрдам” етиб келган пайтда учиб келган. Унинг зарбасидан кейин бир неча медик енгил жароҳат олган.

Ливанда Эрон томонидан дастакланувчи “Ҳизбуллоҳ” радикал гуруҳи фаолият юритади. Гуруҳ вакиллари ўзларига алоқадор бўлган Al-Mayadeen ахборот агентлигига “душман Исроил аскарларига қарата тўғридан-тўғри зарба берилган”ини билдиришган.

Исроил армияси (ЦАХАЛ) огоҳлантирувчи тизимлар нега ишга тушмагани юзасидан текширув ўтказмоқда.

“Ҳизбуллоҳ” Исроил ҳудудини шимолдан - Ливан ва Сурия ҳудудидан мунтазам равишда ўққа тутиб туради. Чоршанба оқшомида у ердаги кўплаб аҳоли пунктларида ҳаво тревогаси сигналлари янграган.