Ўн икки кун олдин ишдан олинган Избоскан туман собиқ ҳокими ҳибс қилинди

Иллюстратив сурат.

Жорий йилнинг 10 декабрида ишдан бўшатилган Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими Серобиддин Исмоилов 20 декабрда ҳибсга олингани тўғрисида маҳаллий ОАВлар ўз манбаларига таянган ҳолда хабар берди.

Серобиддин Исмоиловга нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган.

1974 йил октябрь ойида Олтинкўл туманида туғилган Исмоилов 2018 йилда туман ҳокими лавозимига тайинланган ва жорий йил 10 декабрида ишдан бўшатилган эди.

Шу ҳафта ичида собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов, Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев, Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султонов, Бухоро туманининг собиқ ҳокими Хайрулло Жўраев ва Солиқ қўмитасининг бир қатор масъул ходимлари қамоққа олингани хабар қилинди.

Озодлик радиосининг “қўлга олишлар” тўғрисидаги саволларига жавоб берган қатор таҳлилчилар мазкур оммавий ҳибсга олишларнинг коррупцияга қарши курашга алоқаси йўқлигини айтганлар.

Айрим таҳлилчилар фикрича, бу оммавий ҳибсга олишларни “лавозим ва ресурсларни қайта тақсимлаш” сифатида кўриш мумкин.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

"Пул сўраб турган қўл". "Tashkent city"да коррупцияга қарши монумент очилди