АҚШ Коинот агентлиги – НАСА James Webb космик телескопи суратга олган коинотнинг илк рангли фотосуратини жамоатчиликка тақдим этди. Уникал фотосуратни АҚШ президенти Жо Байден ва НАСА маъмури Билл Нельсон Оқ Уйдан туриб амалга оширилган жонли эфир пайтида дунёга кўрсатди.
Мазкур фотосуратда минлаб галактика, жумладан, инфрақизил диапазонда шу кунгача кузатилган энг хира объектлар ҳам акс этган.
“Бу фотосуратда коинотнинг тахминан қумнинг бир заррасига тенг бўлган қисмигина намойиш этилган. Бу улкан коинотнинг қум зарраси каби жуда кичик қисмидир”,-деди НАСА маъмури Билл Нельсон.
НАСАнинг билдиришича, James Webb олган фотосуратда 13 миллард йил аввал ҳам мавжуд бўлган галактикалар қандай бўлса, шундайлигича акс этган.
Байден жамоатчиликка кўрсатган фотосурат телескоп олган кўплаб фотолардан биридир. Қолган суратлар 12 июль куни Вашингтон яқинидаги Годдард парвозлар марказида уч юздан ортиф олимлар иштирокида намойиш этилди.
НАСА James Webb телескопини 2021 йилнинг 25 декабрь куни Франция Гвианасида жойлашган Куру полигонидан учирилган ракета воситасида коинотга олиб чиққанди.
Мазкур телескоп борлиқни ўрганишда инқилоб ясаши башорат қилинмоқда. Телескоп коинотни инфрақизил ва оптик диапозонларда тадқиқ қилади ҳамда галлактикалар эволюцияси тўғрисида янги билмларни шакллантиришга хизмат қилади.
Бундан ташқари “Жеймс Уэбб” Ердан узоқ бўлган сайёраларнинг атмосферасини ўрганади. Бу эса олимларга мазкур сайёраларда ҳаёт бор ёки йўқлигини аниқлашда ёрдамлашади.
Мазкур телескопни ишлаб чиқиш учун 30 йил вақт сарфланди. НАСА бунинг учун 10 миллиард доллар ҳаражат қилди. Бу дастлабки ҳисоб-китоблардан 20 баробарга кўпдир. Телескоп “Аполлон” Ой дастури раҳабари ҳурматига James Webb деб аталди.
Янги телескоп коинотда “Хаббл” телескопининг ўрнига ишлай бошлайди. “Хаббл” бундан 31 йил олдин коинотга учирилган ва бу коинотни ўрганиш тарихидаги энг муҳим лойиҳалардан бири бўлган эди.