Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддатини 1 августга қадар узайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати 15 июль куни хабар берди.
Конституцияга киритиладиган ўзгартишлар лойиҳаси 25 июнь куни эълон қилинган ва унинг умумхалқ муҳокамасига 10 кун берилган эди. Аммо 1-2 июнь куни содир этилган Нукс воқеалари ортидан Олий Мажлис муҳокама муддатини яна 10 кунга узайтирган эди.
Қонунчилик палатаси 4 июль кунги мажлисида мамлакат Конституцияси янги таҳриридаги Қорақалпоғистон Республикаси суверинитетига оид моддаларни ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилди.
1 июль куни бошланиб кетган оммавий норозилик намойишлари манзарасида Нукусга борган президент Мирзиёев асосий қонундаги минтақанинг мақомига доир 70, 71, 72, 74, 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилишини айтган эди.
Конституцияга ўзгартишлар юзасидан умумхалқ референдуми санаси ҳозиргача эълон қилинмаган. Референдум амалдаги президент муддатини “ноллаштириши” ва янги президентлик муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтириши кутилади.
Контитуцияга ўзгартишларни муҳокама қилиш муддати шу билан учинчи марта ўзгартирилмоқда. Конституциявий комиссиянинг билдиришича, конституциявий ислоҳот масаласида “аҳолидан 85 минг таклиф” келиб тушган