Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2021 йил 4 август ҳолатига кўра, 133 минг 852 нафарга етган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча мамлакат бўйлаб 951 киши коронавирусга чалинган.
Айни пайтда чоршанба куни республиканинг Навоий ва Сирдарё вилоятларидан ташқари барча ҳудудларда 932 тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 127 минг 309 нафарга етган.
Шунингдек, кеча Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлардан 9 нафари вафот этиб, хасталик қурбонларининг умумий сони 910 нафарни ташкил қилган.
ССВ ўтган кеча-кундузда яна 559 нафар кишида пневмония аниқлангани, 5 июлдан бери эса 12 минг 984 киши пневмонияга чалинганини маълум қилган. Булардан 5 минг 495 нафари соғайиб чиққан, 87 нафари эса вафот этган.