Коронавирус юқтириб олганлар сони қарийб 177 минг нафарга, қурбонлар сони 1260 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2021 йил 6 октябрь ҳолатига кўра, 176 минг 964 нафарга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига мувофиқ, кеча мамлакат бўйлаб 487 киши коронавирусга чалинган.

Душанба куни Сирдарё вилоятидан ташқари ҳудудларда 432 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 172 минг 257 нафарга етган.

ССВ ўтган кеча-кундузда коронавирусга чалинган беморлардан яна 5 нафари вафот этиб, коронавирус қурбонлари сони 1 минг 260 нафарга етганини қўшимча қилган.

Вазирлик қайдича, 6 октябрь куни 26 нафар кишида пневмония аниқланган, 5 июлдан бери эса 27 минг 398 киши пневмонияга чалинган. Булардан 25 минг 750 нафари соғайиб чиққан, 233 нафари эса вафот этган.