Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2021 йил 18 март ҳолатига кўра, 81 минг 95 нафарни ташкил этган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ўтган кеча-кундузда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жами 124 киши коронавирус юқтириб олган.
Сўнгги кунларда Ўзбекистонда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар сони кундан-кунга кўпайиб бораётгани кузатилмоқда
Айни пайтда пайшанба куни Андижон, Сурхондарё, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 98 нафар бемор соғайиб, тузалганларнинг жами 79 минг 631 нафарга етган.
Касалхоналарда муолажаси давом этаётган беморлар сони эса 842 нафарни ташкил этиб, улардан 141 нафарининг аҳволи оғир, 23 нафарининг эса аҳволи ўта оғир экани айтилмоқда.